Ўзбекистонда охирги 20 йил ичида наша майдонлари деярли йўқ қилинди

© Sputnik / Сергей Жуков / Медиабанкка ўтишКўкнор ўсимлиги
Кўкнор ўсимлиги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Наркотикларга қарши кураш маркази хабарига кўра 2015 йилда “Қорадори” операцияси вақтида 0.51 гектар наша майдони йўқ қилинди.

ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. 1995-2015 йиллар давомида Ўзбекистонда наркотик моддалар экиладиган майдонлар ҳажми 400 гектардан 0,5 гектарга қисқарди. Наркотикли ўсимликлар етиштириш мамлакатда бутунлай йўқ қилинди, дейилган Миллий наркотиклар устидан назорат қилувчи марказ хабарида.

“Қабул қилинган чоралар натижасида тарркибида наркотик моддалар бўлган ўсимликлар етиштириш йилдан йилган камайиб бормоқда. 1995 йилда ўтказилган “Қорадори” операцияси натижасида 400 гектар наша майдони топилган бўлса, 2015 йилда ўтказилган операцияда уларнинг ҳажми 0.5 гектарни ташкил қилди”, —  дейилган Миллий наркотиклар устидан назорат қилувчи марказ хабарида.

Наркотикларга қарши кураш миллий маркази хабарига кўра, ўтказилган “Қорадори-2015” операцияси давомида 621 килограмм наркотик моддалар қўлга олинди. 2014 йилда шундай операцияда 852 килограмм наркотик топилган эди.

Топилган наша майдонлари, асосан, республиканинг тоғли ҳудудларида, Афғонистон ва Тожикистон ҳамда Қирғизистон чегараси яқинида жойлашган.

Умумий ҳисобда Ўзбекистонда 2015 йилда 2,51 тонна наркотик моддалар ҳибсга олинди. 2014 йилда ушбу кўрсаткич 2,298 тоннани ташкил қилганди. Наркотиклар билан боғлиқ бўлган жиноятлар сони 2015 йилда 6648 бўлса, 2014 йилда 6698 та эди.

 

Янгиликлар лентаси
0