Лавров: Ғарб собиқ Иттифоқ республикаларидан ким билан бўлишни танлашни талаб қилмоқда

Oбуна бўлиш
Санкт-Петербругда бўлиб ўтаётган Иқтисодий форумда Россия Ташқи Ишлар вазири Сергей Лавров “Ғарбнинг собиқ Иттифоқ республикаларига “сиз ким билан” маъносидаги саволи Украина инқирозига олиб келди, - деди.

ТОШКЕНТ, 16 июн – Sputnik.  Россия ҳеч қачон зиддият тарафдори бўлмаган, аксинча доимо тенг ҳуқуқли диалог асосида ишлашни истаган, деди Сергей Лавров ўз нутқида.  

Унинг сўзларига қараганда Москва Европа билан кенг кўламли ҳамкорлик қилишга таёр: “ЕИ Москва билан ҳамкорликни имкон қадар чеклаш тарафдори. Жумладан энергетика соҳасида ҳам. Шу билан бир вақтда улар ЕИга керак бўлганда бизни ҳамкорликка таклиф қилиш имкониятини сақлаб қолмоқчи. Рссия билан ҳамкорликни чеклаш талабларнинг катта қисми океан ортидан талаб қилинмоқда”, — деди Министр.

“Ҳамкорлик ўзаро фойдали асосда бўлиши керак. Бир тарафдан Россияннг Европада сиқиб қўйиш ва НАТОни кучайтиришга талаб бор. Бугунги кундаги иқтисодий инқироз Биз Европа билан келажакда қандай яшаймиз деган саволларга жавоб бериши керак. Биз хафа бўлиб, ўзимизни яккалаб қўймаймиз. ЕИ – бизнинг муҳим савдо ҳамкоримиз, маданият, хавфсизлик ва савдо соҳасидаги ҳамкорлигимиз иккала томонга ҳам керак”, — деди Сергей Лавров.

Лавров Минск шартномаларини қайта кўриб чиқишга бўлган урунишлар муваффақиятсизлигини ва Европа Украина ҳукумати билан ишлашни қайта давом эттишига умид билдирди.

 

Янгиликлар лентаси
0