Ғайратга тўла бу икки инсон Вадим ва Ангелина Дятленкодир. Миттигина ўйинчоқ шаҳар макетини яратиш учун уларнинг беш йил вақти ва юз минг евроси кетган. Минглаб митти одамчалар истиқомат қиладиган шаҳарда 500та турар жой, 700та дарахт ва 200та фонарчалар мавжуд, деб хабар қилмоқда Sputnik Латвия.
Энг митти экпонатлар бир миллиметрдан кичик, уларнинг айримларини ҳатто кўзойнак тақиб ҳам кўриш мушкул. Мана, товуқлар дон чўқишмоқда, мушук томда пусиб ётибди, чироғи ёнган вагончаларда йўловчиларни кўриш мумкин, кран ишламоқда, порт ишламоқда, қурилиш ишлари бормоқда, стол атрофида йиғилган одамлар эса 1,5 миллиметр катталикка эга идишдан ва 0,5 миллиметрлик стаканлардан сув ичишмоқда.
Миниатюралар кўргазмаси аксарият европа давлатларида мавжуд, уларнинг энг йириги Гамбургдаги Миниатюралар музейидир. Шунингдек, Берлиндаги "Аликарекс" ва Гюнцбургдаги "Леголенд"лар ҳам миниатюралар иштиёқманларининг севимли жойига айланган. Ригадаги кўргазма фақатгина бир ҳафта давом этади, аммо ҳозирча Вадим ва Ангелина доимий экспозиция учун қулай жой қидиршмоқда.