Саркози Путинга биринчи бўлиб қўл чўзишни маслаҳат берди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишФранциянинг собиқ президенти Николя Саркози
Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози бу гапни Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган халқаро иқтисодий форум давомида айтди.

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Николя Саркози Россияга эълон қилинган санкцияларга қарши эканлигини айтиш баробарида, бу масалада Москва ташаббускорликни ўз зиммасига олиши керак, деган фикрни илгари сурди.

Яъни, Франциянинг собиқ президенти сўзларига қараганда, фақат кучлиларгина биринчи бўлиб қўл узатиши керак. “Энг кучли эса – бу Россия ва унинг президенти Путин”, — деб таъкидлади Саркози, Россия етакчисининг обрўйини Ғарбда ҳеч ким инкор этмаслигини қўшимча қилган ҳолда.

"Россия бизга Суриядаги фожиани бартараф этиш учун керак. Россия иккита эмас, битта коалиция бўлиши учун қўлидан келганча ҳаракат қилиши лозим. Жаноб Путиннинг етакчилиги эса – кеча мен бу ҳақда у кишининг ўзларига ҳам айтган эдим – бизга жуда асқотиши, ёрдам бериши мумкин”, — деди Саркози.

Янгиликлар лентаси
0