Саммит олдидан кўрилаётган хавфсизлик чоралари тўлиқ оқланган - собиқ "Альфа" гуруҳи жангчиси

© Sputnik / Владимир Вяткин / Медиабанкка ўтишМахсус гуруҳ жангчилари
Махсус гуруҳ жангчилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сиёсатчи Константин Затулин ва сиёсий хавфсизлик масалалари бўйича эксперт Сергей Гончаров Тошкентда ШҲТ саммити арафасида киритилаётган хавфсизлик чоралари тўла оқланган, дейишди.

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik, Мария Шелудякова. Мамлакат чегарасида ва шаҳарлараро транспортда киритилган хавфсизлик чораларининг кучайтирилши, қўшни мамлакатларда кузатилаётган нотинч вазиятни ҳисобга олганда, тамомила оқланган чоралардир, чунки саммит қатнашчиларини қабул қилаётган томон хавфсизлиги учун тўлиқ жавобгар, дейишди Sputnik билан мулоқотда бўлган экспертлар.

Чоршанба куни эълон қилинган хабарларга кўра, Ўзбекистон ШҲТ саммити олдидан, қўшни Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистон чегараларидаги бир неча назорат-ўтказиш пунктларини ёпди. Ундан ташқари Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари билан Тошкентни боғлайдиган автобус  йўналишлари ҳам вақтинча ёпилди.

“Альфа” аксилтеррор бўлими ветеранлар ассоциацияси президенти Сергей Гончаровнинг фикрига кўра, қабул қилинган чоралар,  Ўрта Осиёдаги умумий вазият ва хусусан Қозоғистонда яқинда бўлиб ўтган воеалар туфайли, қабул қилинган.   

“Ушбу чораларда ҳеч қандай хурофот йўқ, Ўзбекистон махсус хизматлари шундай йўл билан пойтахтни саммит ўтказишга хавф туғдириши мумкин бўлган экстремист, террорчи ва бандитлардан ҳимоя қилмоқда. Саммитга ташриф буюрадиган делегатлар ва мамлакат раҳбарлари хавфсизлиги учун айнан қабул қилувчи томон жавобгар. Ушбу чоралар асосли эканлигига ишончим комил”, — деди Гончаров.   

Собиқ махсус хизматлар ходими айтишига қараганда, бир неча давлат вакиллари қатнашётган саммит муҳим воқеа. Ҳар бир мамалкат қатнашчиларнинг ўз хавфсизлик хизмати бўлишига қарамасдан, қабул қилаётган томонидан ҳам саммит қатнашчиларининг хавфсизлигини таъминлаш учун жуда кўп чоралар қабул қилиш талаб қилинади.

“Бундай вазиятда, барча учун мақбул бўлган қоидалар ташкил қилиш керак:  раҳбарлар учрашувлари қаерда, қандай шароитда,  қайси бинода бўлиб ўтади ва уларни қўриқлаш қандай амалга оширилади. Бу жуда катта меҳнат талаб қиладиган иш. Аслида буни амалга ошириш учун жуда катта маблағ керак бўлади”, — деди эксперт.

Эксперт фикрига кўра Тошкентдаги саммитга таёрланиш, 2015 йилда бўлиб ўтган Уфа ёки 2014 йилда бўлган Душанбе саммитига қараганда жиддийроқ таёргарлик талаб қилади. Қозоғистонда яқинда бўлиб ўтган воқеалардан кейин хавфсизлик масласи биринчи ўринга чиқади. Ўзбекистонликлар буни жуда яхши тушунишади, деб ҳисоблайди эксперт.

Янгиликлар лентаси
0