ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Гвинея Хитой ўрнини босадиган "глобал завод"га айланиши мумкин, дея баёнот берди Гвинея Республикаси президенти Альфа Конде. РИА Новости хабари асосида.
"Бизда технология ва ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд экан, демак, Хитой ўрнига "жаҳон заводи" бўла оламиз ва Европага катта миқдорда маҳсулотларни етказа оламиз", — деди у бугун Санкт-Петербургда очилган халқаро иқтисодий форум(ПХИФ-2016)да сўзлаган нутқи давомида.
Эслатиб ўтамиз, Гвинея — Ғарбий Африкадаги кичик бир давлат. Аҳолиси сони — 11 миллион киши. Гвинея боксит(алюмин рудаси), олтин, олмос, мева ва сабзавотлар экспорти билан шуғулланади.
Булобинадаги балиқ бозори порти
© Sputnik / Юрий Сомов
/