Швейцария Европа Иттифоқига кириш фикридан қайтди

Oбуна бўлиш
Ушбу қарор рамзий маънога эга, чунки ўтказилган умумхалқ референдумида мамалкат аҳолиси Швейцариянинг Европа Иттифоқига қўшилишига қарши чиққанидан кейин, ариза ўз кучини йўқотган эди.

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputmik. Швейцария паралментининг юқори палатаси Европа Иттифоқига кириш учун 1992 йилда юборилган аризани қайтиб олиш учун овоз берди,  Neue Zürcher Zeitung нашри хабари асосида.

Швейцария кантонлар (вилоятлар) Кенгаши депутатларининг катта қисми ЕИга қўшилиш учун 1992 йилда юборилган аризани қайтариб олиш тарафдорлари бўлишди. ЕИга қўшилмаслик тарафдорлари 27 киши, аризани сақлаб қолиш тарафдорлари 13 киши бўлишди. Шундай қилиб, олдин Миллий кенгаш томонидан қабул қилинган қарор тасдиқланди.

Нашр хабарига кўра, ушбу қарор рамзий маънога эга, чунки ўтказилган умумхалқ референдумида мамалкат аҳолиси Швейцариянинг Европа Иттифоқига қўшилишига қарши чиққанидан кейин, ариза ўз кучини йўқотган эди.

Янгиликлар лентаси
0