ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Тошкентда ШҲТ давлат раҳбарлари иштирокида саммит ўтказиш мунособати билан 15-25 июнь кунлари Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтиш чекланади, фақат айрим тоифадаги фуқаролар бундан мустасно, деб хабар берди Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси.
Қирғизистон давлат чегараси хизмати Чоршанба куни тарқатган хабарига кўра, Ўзбекистон 15-25 июн кунлари Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Туркманистон фуқаролари ва юк автомобилларини чегарадан ўтказишни чеклайди.
“Ўзбекистон томони тарқатган хабарга кўра, чегарадан ўтказиш тартиби ҳақидаги давлатлараро шартноманинг 6 бандига мувофиқ, 15-25 июн кунлари давларлараро чегарани автомобилда кесиб ўтиш нуқталарида вақтинчалик чеклов ўрнатилади. Ушбу чеклов ШҲТ давлатларининг Тошкентда бўлиб ўтадиган саммити билан боғлиқ”, — дейилган "Новости-Казахстан" агентлиги Қозоғистон МХҚдан олган расмий хабарда.
Қуйидаги тоифадаги фуқаролар, юқоридаги чекловдан мустасно равишда, чегарани кесиб ўтиши мумкин: дипломатик хизматлар вакиллари, халқаро ташкилот вакиллари, ўз ватанига қайтаётган Ўзбекистон, Қозоғистон ва учинчи мамлакат фуқаролари, расмий делегациялар таркибида бўлган бошқа мамлакат аэропортидан учиб кетиш учун авиабилет ва таклифномалари бўлган фуқаролар, икки мамалкатдан бирининг фуқароси бўлган халқаро юк ташувчи автомобиллар ҳайдовчилари.
“Ўзбекистон томонидан олинган маълумот, хизмат фаолиятида ҳисобга олинди”, — дейилган матбуот-хизмати хабари сўнгида.
ШҲТ давлат раҳбарлари иштирокидаги саммит Тошкентда 23-24 июнда бўлиб ўтади.