ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Тошкентдаги "Next" савдо-кўнгилочар марказида чоршанба куни махсус тактик ўқув машғулотлар бўлиб ўтди, ФВВ хабарига асосан.
ФВВ вазирлиги вакили хабарига асосан, ўқув-машғулотлари ёнғин ёки ер қимирлаши вақтида, харидорлар ва марказ ишчиларини эвакуация қилиш ва қутқарув ишлари амалга оширишни назарда тутган.
“Кунига 10 мингдан зиёд одам ташриф буюрадиган, бундай йирик савдо марказида, ўқув машғулотлари биринчи бор ўтказилди”, — деди вазирлик вакили.
Тошкентда июн ойи бошидан бери Тошкент ИИВ Бошқармаси таалуқли вазирликлар бўлимлари билан биргаликда фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф қилиш бўйича, махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказиб келмоқда. Тошкентда 23-24 июнда ўтиши кутилаётган ШҲТ саммити арафасида ушбу ўқув машғулотлари мунтазам равишда ва кенг кўламда ўтказилмоқда.
Ўқув машғулотлари махсус хизматлар, фақвулодда вазиятлар вазирлиги, соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тезкор ёрдам кўрсатиш хизматлари фаолиятини ўзаро мувофиқлиаштиришга қаратилган.