ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Эроннинг АҚШга қарши даъво аризаси яқин кунлар ичида Гаага судига йўлланади, дея хабар қилган Sputnik агентлигига чоршанба куни манба, РИА Новости хабари асосида.
Манбанинг таъкидига қараганда, Эрон АҚШни 2 миллиард долларлик активларини ўзлаштириб олганликда айбламоқда ва бу ишга жиддий киришиш истагида.
Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммад Жовад Зариф бундан сал олдин Вашингтонга қарши тайёрланаётган даъво аризаси ҳақида баёнот қилган эди.АҚШ Олий Суди Эрон Марказий банкига Эронга тегишли музлатилган 2 миллиард долларни қайтармаслигини маълум қилгач, Вашингтонни судга бериш қарори қабул қилинган эди.
АҚШ Олий суди музлатилган активлар 1983 йилда Байрут шаҳрида юз берган портлаш ва бошқа терактлар натижасида ҳалок бўлган америкаликлар оилаларига бериладиган тўловлар учун сарфланмоғи лозим.
"Яқин кунлар ичида Эрон АҚШга қарши Гаага судига даъво аризасини йўллайди. Эрон Вашингтонни ўзига тегишли 2 миллиард долларни ўзлаштириб олганликда айбламоқда”, — дея таъкидлади манба.
Манбанинг таъкидлашича, Эрон Гаага суди адолатли ҳукм чиқаради, деган умидда.