Урганч аэропорти - МДҲ давлатларидаги энг яхши аэропорт деб тан олинди

Oбуна бўлиш
Худди шу танловда “Бухоро” аэропорти – саккиз маротаба, “Самарқанд” аэропорти эса – ўн бир маротаба ғолибликни қўлга киритган.

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. “Урганч” халқаро аэропорти “МДҲ давлатларининг энг яхши аэропорти” танловида тўртинчи бор ғолибликни қўлга киритди, деб хабар қилмоқда Nuz.uz нашри. Танлов “Аэропорт” фуқаролар авиацияси уюшмаси томонидан ўтказилиб келинади.

Урганч аэропорти бир йўла икки: "МДҲ давлатларининг 2015 йил учун энг яхши аэропорти” ҳамда “Туризм соҳасига қўшган улкан ҳиссаси” номинацияларида ғолибликни қўлга киритди.

“Аэропорт” ассоциацияси Бош директори Виктор Горбачев Урганч аэропорти раҳбариятига Фахрий ёрлиқ ҳамда Ассоцияция Кубогини топширди.

Ўзбекистон ҳаво йўллари МАК мукофот билан - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" энг пунктуал ташувчилар учлигидан ўрин олди
Бунга қадар "Урганч" аэропорти “Ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси” номинациясида уч бора ғолиб бўлган. Мамлакатимизнинг бошқа аэропортлари ҳам ортда қолгани йўқ: “Бухоро” аэропорти – саккиз маротаба, “Самарқанд” аэропорти эса 11 маротаба ғолиб бўлган.

 

Ўтган йил давомида Урганч аэропортида 133 минг 440 нафар йўловчи,  шу жумладан 35 минг нафар чет эллик сайёҳлар компания хизматларидан фойдаланди, 13 431 тонна почта, 12 990 тонна тўловли юк, 23 749 тонна юк ташилди.

Бундан ташқари, аэропорт инфратузилмасини яхшилаш ишлари тинимсиз амалга оширилмоқда. 2014 йилнинг май ойидан жаҳон стандартларига жавоб берадиган "Халқаро ва маҳаллий линиялар парвози” терминали ишга туширилди. Терминалда валюта айрибошлаш пункти, она ва бола хонаси, тиббиёт пункти, Duty-free дўкони, кафетерий, ва 200 кишига мўлжалланган транзит зал, VIP ва CIP-заллар ҳамда экипаж аъзолари дам олиш хоналари фаолият юритмоқда. Шунингдек, туристлар учун мўлжалланган маълумот олиш хонаси ҳам ишлаб турибди.

Янгиликлар лентаси
0