ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва АҚШ марказий қўмондонлик бошлиғи Жозеф Вотел Афғонистондаги вазиятни муҳокамақилишди, президент матбуот хизмати хабарига асосан.
Ислом Каримов янги лавозимга тайинлангандан сўнг Ўзбекистонга илк бор келган меҳмонни қутлар экан, уни юксак ва масъулиятли лавозим билан табриклаб, фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари, аввало, ўзаро манфаатга, жумладан, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга асослангани таъкидланди. Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар, жумладан, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш масалалари муҳокама этилди.
Охирги вақтларда Афғонистондаги вазият нотинчлигича қолмоқда. Афғонистон Мудофаа вазирлиги яқинда тарқатган хабарига кўра, охирги ўтказилган махсус операция натижасида 117та жангари йўқ қилинган, улар орасида 15та “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи аъзолари бор.