Эрдўғон Путинга хат ёзди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишТоййип Эрдўғон
Тоййип Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Табрик хатида Эрдўғон келажакда Россия ва Туркия мунособатлари муносиб даражага кўтарилиш истагини билдирган.

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон Владимир Путинга хат йўллаб, президентни ва россияликларни бўлиб ўтган Россия Куни билан табриклади.

“Муҳтарам президент жаноблари! Бутун турк халқи номидан сизнинг қиёфангизда Россия халқини Россия Куни билан табриклайман. Шу билан бирга келажакда Россия ва Туркия мунособатлари муносиб даражага кўтарилишини истайман”, — дейилган табрик хатида.

Шу билан бир вақтда, Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Россия бош вазири Дмитрий Медведевни ҳам табриклаб, “келажакда мамлакатлар орасидаги ҳамкорлик ва мунособатлар икки халқ манфаатларига мувофиқ даражага кўтарилиш” истагини билдирди.

Россия ва Туркия мунособатлари 2015 йил ноябрида Сурия осмонида Туркия томонидан Россия бомбардимончи самолётини уриб туширганидан кейин кескин ўзгарди. Россия Туркияга нисбатан иқтисодий санкциялар киритди. Эрдўғон, бир неча бор “ушбу можарони қандай ҳал қилиш кераклигини тушунмаётганини” таъкидлади. Россия бўлса, “Ҳалигача Туркиядан кечирим сўрашни ва товон пули тўлашини кутаётганини”, айтиб ўтганди.

Янгиликлар лентаси
0