АҚШ генерали Ўзбекистонда музокаралар ўтказди

© U.S. Army Staff Sgt. Sean K. HarpАҚШ Марказий Қўмондонлиги раҳбари Джозеф Леонард Вотел
АҚШ Марказий Қўмондонлиги раҳбари Джозеф Леонард Вотел - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШнинг вақтинча ишончли вакили генерал Лессли Вигури Ўзбекистон ТИВда бўлиб ўтган музокараларда қатнашди.

ТОШКЕНТ, 14 июн – Sputnik. АҚШ Ҳарбий қўшнлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) раҳбари Жозеф Вотел Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлигида музокаралар ўтказди, деб хабар берди муассаса матбуот хохмати.

“Томонлар ўзбек-америка кун тартибида турган бир неча масалаларни кўриб чиқишди. Халқаро ва регионал муаммолар ҳақида фикр алмашишди”, — дейилган хабарда.

Бу CENTCOM раҳбариятининг 2016 йилда Ўзбекистонга қилган биринчи ташрифидир. 2013 йилнинг феврал ойида ушбу муассаса вакиллари Ўзбекистонга тез-тез келиб туришар эди.2013 йилнинг феврал ойида АҚШ ҳукумати АҚШ Давлат департаменти, Конгрессдан олинган рухсатнома асосида Ўзбекистонга қурол-аслаҳа еткизиб бериш ҳуқуқидан фойдаланди. Хусусан, гап қурол-яроғ ва ҳимоя учун керак бўладиган  ҳарбий техника ҳақида кетмоқда.

2015 йилда АҚШ ҳукумати Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига 328та зирҳланган автомобил еткизиб берди. Улардан 308таси оғир вазнли минадан ҳимояланган  автомобиллар ва 20 та зирҳланган таъмирлаш ва эвакуация қилишга мўлжалланган автомобиллардир. 

Янгиликлар лентаси
0