Россиядан ўтказилган пул ҳажми бўйича - Ўзбекистон биринчи ўринда

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишЧелябинскдаги Сбербанк бўлими
Челябинскдаги Сбербанк бўлими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2016 йилнинг биринчи чорагида жисмоний шахслар томонидан Россиядан МДҲ мамалкатларига умумий ҳисобда 914 млн доллар маблағ ўтказилди. Бу ўтган йилга қараганда икки баравар кам.

ТОШКЕНТ, 14 июн —Sputnik. Россиядан пул ўтказмалари ҳажми бўйича МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон биринчи ўринда. 2016 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга 256 млн доллар ўтказилди. Россия Банки маълумотига қараганда, бир йил олдин ушбу маблағ 463  млн $ни ташкил қилган эди.  

Пул ўтказмалари ҳажми бўйича иккинчи ўринда – Қирғизистон, 150 млн $ пул ўтказган, учинчи ўринда эса – Украина, 137млн $ ўтказган.

2016 йилда халқаро пул ўтказмалар тизими бўйича МДҲ давлатларидан Россияга 324 млн $ ўтказилган. Айни дамда 2014, 2015 йилларда ушбу кўрсаткич 720 ва 756 млн $ ни ташкил қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0