Дунёнинг энг оммавий тўлов тизими Ўзбекистонда ишга тушади

© Sputnik / Василий Батанов / Медиабанкка ўтишUnionPay - Хитой тўлов тизими
UnionPay - Хитой тўлов тизими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитойнинг UnionPay International тўлов тизими Ўзбекистонда ишга тушиши мунособати билан тақдимот маросими бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 14 июн – Sputnik. Ўзбекистон Ягона умумреспублика процессинг маркази UnionPay  халқаро карточкалари эквайринги, яъни тўлов учун қабул қилишни бошланиши мунособати билан 20 июнда очилиш маросиби бўлиб ўтишини хабар берди.

“Маросим жорий йилнинг 20 июнида соат 10:00да Ўзбекистон банклари Ассоциацияси биносида бўлиб ўтади. Маросимда China UnionPay президенти жаноб Ши Венчао бошчилигидаги UnionPay  делегацияси иштирок этади”, — дейилган хабарда.

UnionPay International тўлов тизими – бу йирик ва жадал ривожланаётган Хитой тўлов тизими бўлиб, у Хитой Халқ Республикаси Марказий банки кўмагида 2002 йилда ташкил топган. Бугунги кунда дунё бўйлаб ушбу тўлов тизимининг 3.5 миллиарддан ортиқ карточкалари эмиссия қилинган. UnionPay  карточкаларига дунёнинг 143 мамлакатида 1 миллиондан ортиқ банкомат хизмат кўрсатади.

Бугунги кунда дунёда бир неча йирк халқаро тўлов тизимлари бор. Уларнинг номи Visa, Mastercard, AmericanExpress, JCB ва бошқарлар. Қизиғи шундаки, оммавий халқаро тўлов тизимлари орасида энг янги бўлган UnionPay фойдаланувчилари сони бўйича биринчи ўринда — 3.5 млрд, иккинчи ўринда Visa —2,2 млрд., учинчи ўринда Mastercard — 1,9 млрд., JCB — 0,82 ва AmericanExpress — 0,70 млрд. 

Халқаро электрон тўлов тизимлари ҳақида

Электрон тўлов тизимлари ветеранлари бўлган Visa, Mastercard ва AmericanExpress — даставвал 1950-1960 йилларда АҚШда пайдо бўлган. Вақт ўтиши билан дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам электрон банк карточкалари қулайлиги тан олинган ва оммавийлаша бошлаган. 2000 йилларга келиб ушбу иккала карта дунёнинг барча ривожланган мамлакатларида миллионлаб мижозларга эга бўлган.

Қизиғи шундаки, ушбу карталардан фойдаланилганда, карта эгаси қайси мамлкатда бўлмасин, барча банк операциялари АҚШда жойлашган процессинг маркази орқали амалга оширилади. Мисол учун, сиз Ўзбекистонда туриб Visa ёки Mastercard орқали супермаркетдан нон, сут ёки тухум сотиб олсангиз, ушбу операция АҚШда жойлашган процессинг маркази орқали тасдиқланганидан кейин амалга оширилади. Албатта замонавий технологиялар буни бир неча секунд ичида амалга ошириш имконини беради, лекин кўпчиликка бундай боғлиқлик маъқул келмайди. Қолаверса, суверен мамлакат банк тизимининг ўзга мамлакатда жойлашган хусусий компания фаолиятига боғлиқ бўлиб қолиши ҳам мамлакат молиявий хавфсизлигини оширмайди.

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишБанковские карты международных платежных систем VISA и MasterCard
Банковские карты международных платежных систем VISA и MasterCard - Sputnik Ўзбекистон
Банковские карты международных платежных систем VISA и MasterCard

Айнан шундай сабаблар туфайли Япония ўзининг банк карталари ва электрон тўлов тизими — JCB ни ташкил қилди. Даставвал у мамлакат ичида ривожланди, кейин эса халқаро майдонга ҳам чиқди. Хитойнинг UnionPay тизими ҳам аввал мамалкат ичида оммавийлашди, давлат иқтисодий салоҳияти ўсиши билан, халқаро тизимга айланди. Бугунги кунга келиб дунёда фойдаланувчилар сони энг катта бўлган тизимга айланди.

Янгиликлар лентаси
0