АҚШ ва Европа аҳолиси Россияга қарши санкцияларни узайтириш борасида турли фикрга эга

© Sputnik / Владимир Сергеев / Медиабанкка ўтишРоссия ва Европа Иттифоқи байроқлари
Россия ва Европа Иттифоқи байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Санкцияларни узайтиришни ҳаммадан кўп - АҚШ аҳолиси хохлайди. “санкцияларни олиб ташлаш керакми ёки узайтириш деган саволга АҚШ фуқароларининг 42 % - “узайтириш керак” деб жавоб берди.

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Sputnik.Мнения ўтказган сўровга асосан, Европа аҳолисининг салкам ярми – 47%, 2016 йилнинг июнида Россияга қарши санкцияларни олиб ташлаш тарафдори. Италияда —51 %, Германияда – 48%, Францияда эса – 43% аҳоли ушбу фикри қўллаб-қувватлайди.

АҚШда бўлса – аҳолининг 29% Россияга қарши киритилган санкцияларни олиб ташлаш тарафдори. Сўров франциянинг Ifop ва Британиянинг Populus компаниялари томонидан Sputnik агентлиги буюртмасига асосан ўтказилди.

Санкциялар узайтирилшини ҳаммадан кўп АҚШ аҳолиси хохлайди. Сўралган америкаликларнинг 42% буни тасдиқлади. Германия ва Францияда 31 ва 29 % аҳоли, Италияда бўлса 27% аҳоли шундай фикрда. Сиёсат билан иши йўқ, яъни илмадим деб жавоб берган фуқаролар сони Германияда — 21%, Италияда —22%, Францияда – 28% ва АҚШда —29% ни ташкил қилди.

Сўров АҚШ ва Италияда 2016 йилнинг 15-21 апрелда Populus компанияси  томонидан ўтказилди. Германия ва Францияда сўров IFop компанияси томонидан 2016 йилнинг 14-18 апрелда ўтказилди. Сўровда 4010 киши қатнашди. Сўралганларнинг жинси, ёши ва турар жойи ҳам аниқланган. Сўровнинг хатолик коэфиценти – 3,1%, эҳтимоллик коэфиценти – 95%ни  ташкил қилди.

Жамият фикрини ўрганишга қаратилган Sputnik.Мнения лойиҳаси 2015 йил январида бошланди. Populus, Ifop ва Forsa изланишлар компаниялари лойиҳа ҳамкорларидир. Лойиҳа доирасида Европа ва АҚШда доимий равишда ижтимоий ва сиёсий масалалар бўйича жамият фикри ўрганилади.

Sputnik (sputniknews.com) — ўнлаб мамлакатларда ўз радио ва мультимедиа хабларига эга бўлган, ахборот агентлигидир. Sputnik 30 тилда ахборот тарқатувчи интернет саҳифа, аналогли ва рақамли радио ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалардан иборат. Sputnik янгиликлар лентаси тўҳтовсиз равишда  инглис, араб, испан ва хитой тилларида чиқиб туради.

Sputnik.Мнениянинг бошқа хабарлари билан қуйида танишинг.

 

Янгиликлар лентаси
0