ТОШКЕНТ, 14 июн —Sputnik. Британиянинг Portland PR-агентлиги дунёдаги “юмшоқ куч”га эга бўлган 30 мамлкат рейтингини тузди. Ушбу рейтинг аъзолари бошқа мамлакатларга ўз жамиятларида мавжуд бўлган қадр-қиммат орқали таъсир ўтказади, қурол ёки пул билан эмас, деб ёзади “Коммерсант” нашри.
Рейтинг расман эълон қилинишидан олдин журналистлар унда Россия 27-ўринни эгаллаганидан хабар топишди. Бунга Россиянинг Донбасс можаросидаги ўрни ва “Ислом давлати”га қарши курашдаги фаолияти сабаб бўлди. Олдин Россия ушбу рейтингда 50-ўринни эгаллаган эди.
2016 йилда “Юмшоқ куч” рейтингида биринчи ўрин АҚШ эгаллади. Бир йил олдин – Буюк Британия эди, иккинчи ўринда Германия, учинчида эса - Япония.
Дунёдаги энг яхши фуқароликлар бўйича Россия 60 ўринни эгаллади. Ушбу рейтинг икки хил кўрсаткичлар асосида ҳисобланади: объектив ва субъектив. Объектив кўрсаткичларга давлат бошқарувининг самаралилиги, бизнес учун мавжуд шароитлар, давлатнинг умуминсоният муаммоларини ҳал қилишдаги ўрни каби кўрсаткичлар ҳисобга олинади.
Субъектив фикрлар эса, 25 мамалкатда жамоат фикрини ўрганиш асосида тузилган. Хусусан, аҳолининг турли мамалкатлар миллий таомлари, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари, мамлакат ободонлаштирилганлиги ва фуқароларнинг яшаш шароитлари, аҳолининг хушмуомалалиги, мамалкат маданият ва ташқи сиёсат ҳақида сўров ўтказилган.
Россия турли мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари сони ва умуминсоний муаммоларга қарши кураш кўрсаткичларида энг юқори натижаларга эришган, деб ёзади "Коммерсант" нашри.