ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. 23-24 июн кунлари бўлиб ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти(ШҲТ) саммитига тайёргарлик ишлари туфайли, 16 июндан бошлаб, Тошкент шаҳрига автобус ва микроавтобуслар қатнови тўхтатилади. Тошкент шаҳридан ҳам вилоятларга йўловчилар қатнови вақтинча амалга оширилмайди, деб хабар қилмоқда РИА Новости ахборот агентлиги Ўзбекистондаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбага таянган ҳолда.
"16 июндан бошлаб вилоятлардан пойтахтга йўловчиларни ташишни амалга оширувчи автобус ва микроавтобусларга Тошкентга кириш таъқиқланган. Шу билан бир қаторда Тошкент шаҳридан ҳам вилоятларга йўловчилар қатнови амалга оширилмайди", — дея аниқлик киритган нашрга суҳбатдош.
Бундан сал олдин маҳаллий нашрларда ШҲТ саммити ўтказилиши муносабати билан 16 июн санасидан барча турдаги автомобил ва темир йўл траспортлари учун Тошкент шаҳрига қатновни амалга ошириш таъқиқлангани ҳақида хабар тарқатилган эди.
Республика ИИВдаги манбага кўра, шаҳарга кириш барча турдаги автомобиль ва темирйўл транспорти учун ёпилади. Бундай чоралар, айрим авиаташувчилар учун ҳам қўлланилади. Тошкентга киришга жорий қилинган вақтинчалик тақиқлаш давлат раҳбарларининг Ўзбекистондан кетиши билан бекор қилинади.
Шаҳар ичидаги барча жамоат транспортлари эса жадвалда белгиланган тартибда ҳаракатини давом эттиради.