ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Актобед ўтказилган махсус операция давомида беш террорчи йўқ қилинди, Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси хабарига асосан.
10 июн куни эрталаб Актобе вилоят террорчиликка қарши кураш штаби вакиллари Актобеда отишма уюштирган террорчилар гуруҳи яширинган уйни аниқлашади. Таслим бўлиш таклифига террорчилар қуроли қаршилик кўрсатишди.
“Тезкор қидирув тадбирлар натижасида, Некрасов кўчасида террорчилар яширинган уй аниқлнди. Ўз ихтиёрлари билан қурол топшириш таклифига террорчилар рад жавоби беришди. Кейинги музокаралар ҳам натижасиз бўлди. Махсус кучлар ёрдамида ўтказилга ҳужум натижасида квартирада бўлган тўрт террорчи йўқ қилинди”, — дейилган хабарда.
Қозоғистон Миллий Хавфсизлик қўмитаси хабарига кўра, бир вақтнинг ўзида, Мясоедов ва Ардынов кўчалари чорраҳасида яна бир террорчи полиция патрулини ўққа тутган. Полиция ходимлари яраланган, террорчи эса йўқ қилинган.