Масжид ва ресторанларда ифторлик ўтказиш таъқиқланди

© AFP 2023 / OZAN KOSEИфторлик
Ифторлик - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фуқароларга ифторни, чекланган миқдорда меҳмонлар таклиф қилиб, ўз уйида ўтказиш маслаҳат берилди.

ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Ўзбекистондан ресторан, кафеларда ва масжидларда ифтор уюштириш таъқиқланди, islam-today.ru нашри хабарига асосан

Бундай ташаббус билан Ўзбекистон Мусулмонлар идораси чиқди. Диний муассаса вакили шайх Абдулазиз Мансурнинг сўзларига қараганда, ушбу маслаҳатлар Ислом дининг тарихи билан боғлиқ.   

“Ифторларни кафе, ресторан ёки масжидларда ўтказиш бу — давлат сиёсати эмас. Биз бунга Ислом тарихидан келиб чиққан ҳолда қарор қилдик. Муҳаммад пайғамбар даврида ифторлар фақат камбағал, ейишга нони бўлмаганлар учун ташкил қилинар эди. Ҳозир бўлса ифтор яна бир дабдабали тантана ва исрофгарчилик манбаига айланди. Биз бунга қаршимиз”, — деди шайх.

Ифтор ўз ўйида  ўтказилган тақдирда ҳам таклиф қилинадиган одамлар сонини ҳам камайтириш тавсия этилган, дейди нашр.  

“Маккада кўпчилликнинг ўз уйи бўлмаган туфайли ифторлик жамоат жойларда ўтказилади. Бизнинг фуқароларнинг эса ўз уйлари бор, шунинг учун улар ифторни ўз уйларида, оила аъзолари билан биргаликда ўтказиши керак”, — деди диний идора вакили.

Янгиликлар лентаси
0