ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистон Футбол федерацияси хабарига кўра, Монголиянинг Куала Лумпур шаҳрида ОЧЛнинг ¼ финалидаги ўйин учун қура ташлаш маросими бўлиб ўтди.
“Темирйўлчилар” биринчи ўйинни 23 август куни меҳмонда ўйнашади, такрорий ўйин бўлса Тошкентда 13 сентябр куни бўлиб ўтади.
¼ финалининг қолган ўйинлари қуйидагилардир: БАА “Ал-Наср” ва Қатар “Аль-Жаиш”, Хитойлик “Шандонг Луненг” Жанубий Кореянинг “Сеул” жамоаси билан учрашади. Охирги жуфтликда эса Кореянинг “Чонбук Моторс”жамоаси ХХРнинг "Шанхай SIPG" жамоаси билан учрашади.