10 млрд сўм ўмарган фирибгар ва қўқонлик безори Ўзбекистонга қайтарилди

© fotoliaКишан солинган қўл
Кишан солинган қўл - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва вилояти прокуратураси қўлга олинган бир неча Ўзбекистонлик жиноятларни ватанига қайтарди.

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистон ЖКга кўра, “ўғирлик”,  “лавозимини суистеъмол қилиш”, “фириибгарлик”, “жиноий йўл билан олинган даромадларни қонунийлаштириш” каби жиноятларда айбланаётган фуқаро Шукурулло Қўзиев, Москва вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон ҳуқуқни сақлаш органлари ходимлари қўлига топширилди.

Ҳуқуқни сақлаш органлари хабарига қўра, 2005-2007 йилларда Қўзиев Ўзбекистон ҳудудида тадбиркорлик билан шуғулланган. Жиноий гуруҳ таркибида ўз таъсири остида бўлган банкка юқори фоиз эвазига жисмоний в юридик шахслардан маблағ жалб қилган. Кейин эса қалбаки ташкилотлар ва шартномалар асосида пуллар нақдга айлантириб ўмарган. Қўзиевнинг ушбу фаолиятдан еткизилган зарар 280 млн сўмни ташкил қилди. Ундан ташқари Қўзиев кўчмас мулк билан боғлик бўлган операцияларни амалга ошириб 9 млрд сўмлик ноқонуний даромад олган.

Шукурулло Қўзиев ўтган йилнинг октябр ойида Москва вилоятнинг Клин туманида қўлга олинган эди. Москва вилояти прокуратураси ўтказган текширувдан кейин у Ўзбекистон ҳуқуқни сақлаш органларига топширилди.

Москва вилояти прокуратура хабарига кўра, ўтган йилнинг сентябр ойида Пушкин туманида ҳибсга олинган яна бир Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистон ҳуқуни сақлаш органларига топширилди.

Бир неча йил олдин содир этган “ўғирлик” ва “жамиятга қарши ҳатти-ҳаракат”каби жиноятлари  учун, Ўзбекистонда қидирувда бўлган, қўқонлик Артем Рахманов ҳам Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

Янгиликлар лентаси
0