Coca-Cola заводи директори қотилларига 16 ва 22 йил қамоқ жазоси берилди

Oбуна бўлиш
Сошнев 2014 йилнинг 28 ноябрида Санкт-Петербургда ўлдирилган эди. Ушбу жиноятда Денис Чхитаури ва Вячеслав Финогенов айбланиб, бошида Финогенов бир умр ва Чхитаурини 21 йил қамоқ жазосига маҳкум қилинган эди.

ТОШКЕНТ, 8 июн – Sputnik. Санкт-Петербург шаҳар суди Coca-Cola заводи директори Дмитрий Сошневнинг қотилларига 16 ва 22 йил камок жазоси берди, РИА Новости хабарига асосан.

Сошнев 2014 йилнинг 28 ноябрида Санкт-Петербургнинг Фрунзе туманида милтиқдан отиб ўлдирилган эди. Ушбу жиноятда Денис Чхитаури ва Вячеслав Финогенов айбланиб, бошида Финогенов бир умр ва Чхитаурини 21 йил қамоқ жазосига маҳкум қилинган эди.

Прокурор воқеа тафсилотларини ўрганиш натижасида, Чхитаурини 16 йил қамоқ жазосига ва Финогеновни 22 йил қамоққа маҳкум қилди.

Қурбоннинг 160 минг пули ва автомобили угирлангани учун, терговчилар қотиллик босқинчилик уюштириш мақсадида амалга оширилган деган фикрни билдиришди.

Судланганлар эса, Сошневни ўлдириш ниятлари бўлмаганини ва бу тасодифан юз берди, —  деб туриб олишди.

Чхитаурининг адвокати Юрий Петров айтишига қараганда, Сошнев Чхитаурининг танишларидан бирининг “доимий кокаин харидори” бўлган.  Кокаин еткизиб беришни иложи бўлмай қолганда, Сошнев Чхитаурининг шахсан ўзи унга кокаин келтиризиб беришини талаб қилган.

Гаражлар ичида бўлган учрашув Офиногеновниниг жаҳлини чиқарган, чунк у наркотик моддалар истеъмол қиладиганларни жини суймас экан. Шунинг учун у Сошневга нисбатан ҳаддан зиёд қатиққўллик қилган. Офиногенов судъялардан уни тушинишни сўради. Бир вактлар унинг қизи хам   наркотиқ моддалар туфайли ўлиб кетишига сал қолган экан.

Янгиликлар лентаси
0