Қозоғистонда 9 июн – мотам куни, деб эълон қилинди

© Акимат Алматинской областиҚозоғистон байроғи
Қозоғистон байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Актобеда бўлиб ўтган терактлар мунособати билан, Қозоғистонда 9 июн – мотам куни, деб эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 8 июн – Sputnik. Актобеда яқинда бўлиб ўтган терактлар мунособати билан, Қозоғистонда 9 июн – мотам куни деб эълон қилинди, респуьлика президенти матбуот хизмати хабарига асосан.

“Актобеда содир этилган теракт оқибатида, ҳарбийлар ва тинч фуқаролар қурбон бўлиши мунособати билан, 2016 йилнинг 9 июн куни Қозоғистон Республикасида мотам куни деб эълон қилинсин”, — дейилган Нурсултон Назарбоев имзолаган қарорда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган якшанба куни бир гуруҳ шахслар Актобедаги қурол-яроғ магазини ва ҳарбий қисмга ҳужум уюштирди. Шаҳарда аксилтеррор тартиб эълон қилинди. ИИВ томонидан тарқатилган охирги хабарларга кўра, йўқ қилинган жангарилар сони 13 кишини ташкил қилди. Террорчилар ҳужуми оқибатида етти киши қурбон бўлди. ИИВ фикрига кўра террорчилар диний экстремистик оқимлар тарафдори бўлишган.

Янгиликлар лентаси
0