Қирғизистонда МДҲ бош вазирлари учрашуви

© Sputnik / Александр Астафьев / Медиабанкка ўтишБешкекда МДҲ бош вазирлари учрашуви
Бешкекда МДҲ бош вазирлари учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бешкекда бўлиб ўтаётган МДҲ бош вазирлари учрашувида Қирғизистон ЕОИИ ва МДҲ орасида эркин савдо зонаси ташкил қилиш таклифи билан чиқди.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жээнбеков ЕОИИ ва МДҲ орасида эркин савдо зонаси ташкил қилиш таклифини киритди. 

“Биз МДҲ давлатлари орасида савдо-иқтисодий алоқаларни кучайтириш тарафдоримиз. Келажакда ушбу икки иттифоқ орасида тўла қонли эркин савдоси тартиби ўрнатиш мумкин деб ҳисоблаймиз. Бу мамлакатларимизнинг рақобатбардошлигини оширади. Бу айниқса иқтисодий қийинчиликлар вақтида муҳим”, — деб вазирнинг сўзларини келтиради матубот котиби.

Унинг фикрига кўра, собиқ Иттифоқ чегараси атрофида пайдо бўлаётган хавфлар сабабли МДҲ иттифоқининг роли муҳим бўлиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, ЕОИИ га бугунги кунда Россия, Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон ва Қирғизистон киради. МДҲга эса Озарбайжон, Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон аъзо бўлган. Грузия 2009 йилда МДҲ таркибидан чиқди, Украина ва Туркманистон МДҲ низомини имзоламагани туфайли ташкилотнинг аъзоси эмас қатнашчиси ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0