ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Совинформбюро ташкил қилинганининг 75 йиллигига бағишланган “Журналистикада янги давр: мейнстрим билан хайрлашув” номли халқаро медиафорумнинг иккинчи куни “Янги медиа: ахборот эркинлиги кафолати” шиори остида бўлиб ўтмоқда.
Ахборот устидан назорат ва монополия ўрнатиш имконияти мавжудлиги — халқаро медиафорум иккинчи куннинг асосий мавзу бўлади. Кунни Россия Алоқа ва Оммавий коммуникациялар вазири Николай Никифоров очди.
Форумда немис журналисти Хуберт Зайпелнинг “Путин: ҳокимлик мантиқи” китобининг тақдимот маросими ҳам бўлиб ўтади. Ундан кейин Лондандаги Эквадор элчихонасидан WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж билан “Монополия тугади: очиқ ахборот асри” мавзусида махсус ташкил қилинган видео-кўприк бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ундан ташқари, “Россия Сегодня” ахборот агентлиги ходимларини табриклаш учун Россия президенти Владимир Путин келиши ҳам кутилмоқда.
Бугунги Россия ахборот агентликлари асосчиси – Совинформбюро ташкил қилинганининг 75 йиллигига бағишланган халқаро медиафорумда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Индия, Хитой ва бошқа 30дан зиёд мамалкатдан келган журналистлар қатнашмоқда. Тадбир ташкилотчиси – “Россия Сегодня” халқаро ахборот агентлиги.
"Россия Сегодня" — дунё воқеаларини тезкор ва ҳар томонлама ёритувчи халқаро ахборот агентилигидир. Бугунги кунда унинг таркибига РИА Новости, Р-спорт, РИА Недвижимость, Прайм, РИА Рейтинг, Sputnik, ИноСМИ каби ахборот агентликлари киради. "Россия Сегодня" бугунги кунда Россия ОАВларида, ижтимоий тармоқлар ва блогларда иқтибослар сони бўйича биринчи ўринни эгаллаб келмоқда.