Қаршида 700 йил олдин қурилган кўприк таъмирланди

© SputnikҚаршидаги 700 йиллик кўприк
Қаршидаги 700 йиллик кўприк - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қайта таъмирлаш ишлари Ўзбекистон президенти Ислом Каримов топшириғига биноан амалга оширилди.

ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik. Буюк саркарда Амир Темур томонидан Қарши шаҳрида 700 йил олдин қурилган кўприк қайта таъмирланди, деб хабар қилди Қашқадарё вилояти маъмурияти.

Таъмирлаш ишлари якунига бағишланган тадбирда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов ва вилоят маъмурияти раҳбари Зафар Рўзиевлар сўзга чиқди.

“Қашқадарё кўприги 700 йиллик тарихга эга. У Амир Темур томонидан қурилган ва қадим замонларда Қашқадарё қирғоқларини бирлаштириб халқаро иқтисодий ва ижтимоий алоқа воситаси бўлган”, — дейилган хабарда.  

Матбуот хизмати хабарига кўра, қадим замонларда бу ердан Эрон ва Ҳиндистонни Европа билан боғловчи карвон йўллари ўтган.

“Венгриялик олим ва саёҳатчи Герман Вамбери ёзишига қараганда,  XIX асрнинг 60 йилларида Қаршида 10та карвон сарой, катта бозор ва дам олиш учун жамоат боғи мавжуд бўлган. Ушбу тарихий боғ ҳам қайта тикланди”, — дейишди маъмуриятда.  

Қайта қуриш ишлари Ўзбекистон президенти Ислом Каримов берган топшириққа биноан амалга оширилди.

Қарши шаҳри 2006 йилда ўзининг 2700 йиллигини нишонлади. Буюк Ипак йўлида жойлашган шаҳар Қашқадарё вилоятида Нашхаб (сув билан безатилган жой) номи билан эрамиздан олдинги 5-8 асрларда пайдо бўлган.

Янгиликлар лентаси
0