ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Истамбулда, автобус бекати яқинида портлаш юз берди, беш киши жароҳатланди, РИА Новости Рейтер хабарига асосан.
Ҳодиса Истамбулнинг марказий қисмида, "Везнеджилер" метро бекати яқинида содир бўлди. Журналистлар хабарига кўра, террорчилар мақсади полиция автобуси бўлиши мумкин.
Воқеа жойига бир неча тез ёрдам машиналари етиб келди, воқеа тафсилотлари аниқланмоқда.
Охирги вақтларда Истамбулда содир бўлаётган террорчилик актлари сони кескин кўпайди. Охирги теракт май ойида бўлган эди. Ўшанда бомба Малтепе туманида, осма йўл тагида портлади. Ундан бир неча кун эса, саккиз киши жароҳатланишига олиб келган теракт бўлган эди.
Бўлиб ўтган терактлар учун жавобгарликни Туркияда таъқиқланган Қурдистон Ишчи партияси ўз зиммасига олди. Терактлар Анқаранинг қурд мухолифатчиларига қарши қаратилган махсус операциясига жавобан амалга оширилган.