Тошкентда террорчилик ва экстремизмга қарши тадбир бошланди

© Страница "Камолот" в Facebook"Камолот" ёшлар ҳаракати фаоллари
Камолот ёшлар ҳаракати фаоллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундай тадбирлар ушбу йилнинг март ойидан бошлаб республиканинг барча вилоятларида ёшлар фестивали доирасида бўлиб ўтди. Тошкентдаги тадбир эса, ушбу лойиҳанинг натижаларини умумлаштирувчи якуний босқичи бўлди.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Тошкентда уч кунлик “Диний экстремизм ва террорчилик – ёшлар келажаги учун хавф” номли уч кунлик тадбир бошланди, деди “Камолот” ёшлар ташкилоти вакилининг хабарига кўра.  

7-9 июн кунлари Тошкент коллеж ва ОТМларида махсус тадбирлар ўтказилади. Тадбирларда терроризм ва экстремизмнинг одамзод ва  келажакдаги ҳаёт учун оқибатлари ҳақида ҳамда ёшларни бегона тушунчалардан ҳимоя қилиш ҳақида сўз юритилади.

Бундай тадбирлар ушбу йилнинг март ойидан бошлаб республиканинг барча вилоятларида ёшлар фестивали доирасида бўлиб ўтди. Тошкентдаги тадбир эса, ушбу лойиҳанинг якуний босқичи сифатида ва унинг натижаларини умумлаштиради.

“Бу бизнинг бошқа лойиҳаларимиздан фарқ қиладиган ўзига хос тадбирдир. Ҳар бир тадбир бошида ёшларга террорчилк ва экстремизмнинг моҳиятини очиб берадиган ҳужжатли фильм кўрсатилади. Ушбу фильмда ёшларнинг террорчилик ва экстремизмга жалб қилиш услублари очиқ-ойдин кўрсатиб берилган. Мутахассислар бунинг оқибатларини ва бундай йўл қаерга олиб боришини ҳам тушунтириб беришган”, — деди Баҳодир Ғаниев, “Камолот” ёшлар ҳаракати Марказий кенгаши раиси.  

Фильмдан кейин мутахассислар ёшлар билан ватанпарварлик ҳақида суҳбат олиб боришади. Бунда уларга республиканинг машҳур адиблари ва ижодкорлари ёрдам беришади. Улар норасмий мулоқотда ҳаётда турли ҳолатлар юз бериши мумкинлигини, лекин доимо қонунга ва маънавиятга риоя қилиш кераклигини тушунтириб беришади.

 

Янгиликлар лентаси
0