ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Қозоғистонда 40 кун давомида “Ўртача террорчилик хавфи” тартиби киритилди, "Новости—Казахстан" хабарига асосан.
Ўтган оқшом номаълум шахслар Актобеда қурол-яроғ дўконига ва ҳарбий қисмга ҳужум қилишган. Ҳужум оқибатида 10дан зиёд киши қурбон бўлган.
Шаҳарда ўтказилган тезкор антитеррор операцияси натижасида 12 террорчи йўқ қилинди. Уларнинг қолган 6-7 шериклари қидирилмоқда.
“Бўлиб ўтган воқеаларни ҳисобга олган ҳолда, республика террорчиликка қарши кураш оператив штаби раиси, Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Жумаканов В.З. томонидан Олма-Ота, Акмола, Актюбе, Атырау, Шарқий, Ғарбий ва Жанубий Қозоғистон вилоятларида, Астана ва Олма-Ота шаҳарларида 40 кунга "ўртача террорчилик хавфи" тартиби киритилди”, — дейилган хабарда.
Аҳолидан ваҳимага тушмаслик, давлат органлари хабарларига асосан ҳаракат қилиш, қаровсиз қолган буюмларга эътибор бериш, ҳуқуни сақлаш органлари ходимларининг талабларини тушунган ҳолда қабул қилиш ва керак бўлганда уларга ёрдам бериш сўралган.
Ҳужум уюштирган террорчилар, радикал диний оқимлар аъзолари эканлиги гумон қилинмоқда. Улар уюштирган ҳужумлар оқибатида 10дан зиёд одам қурбон бўлди, 9 киши оғир аҳволда касалхоналарга ётқизилди.
Вазиятни Қозоғистон президентининг шахсан ўзи назорат қилмоқда.