ТОШКЕНТ, 6 июня — Sputnik. Пушкин туғилган куни ва Рус тили куни мунособати билан Тошкентдаги А.С.Пушкин ҳайкалига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев, Россия фан ва маданият маркази раҳбари Виктор Шулика, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммадали Ахмедов ижтимой ташкилот вакиллари, ижодкор интеллигенциия ва ОАВ ваккиллаи қатнашишди.
Қутловчи нутқида Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев А.С.Пушкин тарихий доҳийона инсон ва буюк ижодкор бўлганлигини айтиб ўтди. Унинг ижодида рус тилининг барча бойлиги ва мослашувчанлиги акс этган. У яратган адабиёт нафақат рус маданиятининг бир қисмига айланди, балки рус дунёсининг руҳий ривожланиши учун асос бўлди.
Элчининг сўзларига қараганда, Пушкиннинг Тошкентдаги ҳайкали нафақат буюк шоирнинг ижодий меъроси у балким Россия ва Ўзбекистон мунособатларида маданий ва гуманитор алоқалари мустаҳкамланиши, белгисидир.
Владимир Тюрденев айтишига қараганда, 6 июнь Россияда нафақат Пушкин туғилган кун, балким бугун Рус тили куни сифатида ҳам нишонланади.
Сўзининг охирида элчи Пушкин туғилган кунига келганларга миннатдорчилик билдирди ва уларни Рус тили куни билан табриклади.