ТОШКЕНТ, 6 июн —Sputnik. Bizimkilər (Бизникилар) лойиҳасида иштирок этувчи Озарбайжон мусиқачилар оркестри ва машҳур ҳофизлар Мурад Дадашев ҳамда опа-сингил Севил ва Севинч Сафаровлар иштирокида Hit the road Jack (Кўзимдан йўқол, Жек) қўшиғини ижро этишди.
Илк бор 1960 йилда америкалик Рэй Чарльз томонидан ижро этилган ушбу қўшиқ узоқ йиллар давомида Жаз услубидаги энг машҳур қўшиқларидан бири бўлиб қолмоқда.
Hit the road Jack қўшиғини олдин ҳеч ким рубоб, най, доира ва ғижжакда ҳеч ким ижро этмаган. Ундан ташқари мамалкатнинг хушовоз хонандалари ҳам қўшиқнинг ҳақиқий жозибасини сақлаб қолиш билан бир вақтда, бироз озарбайжонча ҳазил-мутойиба билан ижро этиши уни эшитганларни жилмайтириб уларнинг эсида қоладиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Bizimkilər (Бизникилар) лойиҳаси 2012 йилда Озарбайжонда “Евровидение” конкурси арафасида, саёҳларни мамалкатга жалб қилиш мақсадида яратилган эди.
Лойиҳа дунёнинг энг машҳур хитларни озарбайжонча услубида, миллий мусиқа асбоблари ёрдамида ва мамлакатнинг етуқ ҳофизлари иштирокида ижро этишдан иборат.
Қўшиқнинг аслини бу ерда томоша қилиш мумкин.