Авиасозлар деҳқон бозорида тозалик куни ўтказилмоқда

© UZ24.UZАвиасозлар деҳқон бозори
Авиасозлар деҳқон бозори - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Душанба куни эрталаб Яшнаобод тумани аҳолиси кечагина ишлаб турган Авиасозлар деҳқон бозори (Кадышева бозори) ёпилганининг гувоҳи бўлишди. Кейин маълум бўлишича бозор санитар куни мунособати билан ёпилган экан.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Пойтахтнинг Яшнаобод туманида катта бозорларидан бири бўлган – Авиасозлар деҳқон бозори, тозалаш ва тартибга келиш ишлари ўтказиш учун, вақтинча ёпилди, деб хабар бермоқда nuz.uz.

Душанба куни эрталаб, мева-сабзавот харид қилмоқчи бўлиб келган Яшнаобод тумани аҳолиси кечагина ишлаб турган Авиасозлар деҳқон бозори ёпилганининг гувоҳи бўлишди. Бозорга кираверишдаги устунда “Тозалик куни” деган ёзувдан бошқа хабар йўқ эди. Бозорга келганлар бозор ичида савдо расталари бузилаётганининг гувоҳи бўлишган,  деб ёзади nuz.uz

Маълум бўлишича, бундан олдин бозорга комиссия келган ва солиқ ҳамда санитар хизматлар томонидан жиддий текширув ишлари ўтказилган экан.

"Новости Узбекистана" саҳифаси таҳририяти туман ҳокимлиги билан телефон орқали боғланиб, бўлиб ўтган воқеага изоҳ сўрашганда, бозор ёпилгани ёки кўчирилгани йўқлиги маълум бўлган. Авиасозлар бозорида бор-йўғи тозалик ишлари олиб борилаётгани тасдиқланган.

Янгиликлар лентаси
0