Белгияда йўловчи ва юк поездалри тўқнашиб кетди

Oбуна бўлиш
Воқеа ярим тунда содир бўлган, йўловчи поезди ўзи билан бир йўлдан кетаётган юк поездни қувиб етиб олган ва унинг охирги вагонигага бориб урилган.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Бельгиянинг Льеж вилоятида йўловчи поезди юк поезди билан тўқнашиб кетди. Оқибатда уч киши қурбон бўлди 40 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда Le Soir нашри.   

“Тўқнашув сабалари ўрганилмоқда”, — деди Infrabel темир йўл компанияси вакили Фредерик Сакр.

Воқеа ярим тунда содир бўлган, йўловчи поезди ўзи билан бир йўлдан кетаётган юк поездни қувиб етиб олган ва унинг охирги вагонигага бориб урилган.

RTL телеканали хабарига кўра, воқеа бўлиб ўтган жойга қутқарув хизматлари ва 30та тез ёрдам автомобили етиб келган. Шаҳар бургомистри қурбонлар сони ортиши мумкинлигини хабар берди.

 

Янгиликлар лентаси
0