ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Россиянинг энг йирик ижтимоий тармоғи — "ВКонтакте" фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотлар интернетнинг қора бозорида савдога чиқарилди, деб хабар бермоқда Motherboard нашри.
Тармоқ фойдаланувчиларининг исми фамилияси, электрон почтаси, телефон рақамлари ва бошқа маълумотлари Peace лақабли хакер томонидан ўғирланган ва савдога чиқарилган.
Motherboard хабарига кўра, ижтимоий тармоқнинг хавфсизлик тизими 2011 ва 2013 йиллада бузиб кирилган.
Яна бир нашр LeakedSource айтишича, ўғирланган маълумотларнинг 92% амал қилувчи эккаунтларга тегишли бўлган.
Қизиғи шундаки, "ВКонтакте" фойдаланувчиларидан 2 млнга яқини 123456 каби сонлар кетмакетлигидан 300 мингдан ортиғи эса qwerty каби энг оддий пароллардан фойдаланишган. Ундан ташқари 111111, 222222, ёки 112233 каби пароллардан ҳам юз минглаб кишилар фойдаланишган. Энг оммавий пароллар орасида marina ва samsung сўзлари ҳам учрайди.