Ўзбекистон помидорларидан Жанубий америка томат куяси топилди

© Управление Россельхознадзора по Алтайскому краю и Республике АлтайЗарар кўрган помидор
Зарар кўрган помидор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Алтай республикаси Росселхознадзор бўлими Ўзбекистондан олиб келинган помидорлардан Жанубий америка томат куясини топишди. Ушбу ҳашорот ўсимликлар учун жуда катта хавф туғдириши мумкин.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Олтой ўлкасининг Кулундин туманида фитосанитар назорат вақтида Ўзбекистондан олиб келинган помидорларда зараркунанда ҳашорот – Жанубий америка томат куяси борлиги аниқланди.

Зараркунанда Россельхознадзорнинг Марказий илмий-ишлаб чиқариш ветеринар радиологик лабороторияси ёрдамида аниқланди.  

Маҳсулот эгаси, Россия қонунларига биноан зарарланган маҳсулотни йўқ қилиб ташлади.

Жанубий америка томат куяси (Tuta absoluta Povolny) – мева ва сабзавотлар учун жуда зарарли ҳашорат ҳисобланади. Асли ватани марказий америка бўлган ушбу ҳашорот охирги вақтларда дунёда кенг тарқалмоқда. Кўплаб мамалкатларда у карантин рўйхатига киритилган.  

Томат куяси картошка, бақлажон, қалампир ва бошқа ўсимликларга ёппасига зарар келтириши мумкин. Келтирилган зарар натижасида ўсимликлар ўз мевасини ва хусусиятларини 35-100%га йўқотиши мумкин. Зараркунанда ўта фаол ва мослашувчанлиги аниқланган.

Янгиликлар лентаси
0