Мустақилликнинг 25 йиллигини кутиб олиш ҳақида қарор имзоланди

© AFP / ALEXANDER NEMENOVУзбекистон Президенти Ислом Каримов
Узбекистон Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов мустақилликнинг 25 йиллик байрамига таёргарлик кўриш ва уни нишонлаш ҳақидаги қарорни имзолади

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган байрамга таёргарлик кўриш ҳақидаги қарорни имзолади, ТИВ хабарига асосан.

Қарорда Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган байрамни нишонлаш ва бошқа тадбирларга таёргарлик кўриш ҳақида айтиб ўтилган.

Хусусан, давлат мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган республика комиссиясининг таркибини тасдиқлаш ва ушбу комиссия бир ҳафта муддатида “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқиши айтиб ўтилган.   

Юқорида айтиб ўтилган дастурни таёрлашда қуйидаги устувор йўналишларга алоҳида эътибор бериш таъкидланган: мустақиллик Ўзбекистонни қарамлик кишанларидан озод қилиб келажакни ўз қўли билан яратишга кенг имкониятлар яратиб берганини, мамлактнинг иқтисодий мустақилликка эришганини аниқ мисоллар ёрдамида ёритиш, иқтисоддаги таркибий ўзгаришлар, пахта яккаҳокимлиги ўрнида саноат улушининг ошиши, хом-ашё ўрнига таёр маҳсулот улуши ошганинига алоҳида урғу бериш, мустақиллик йилларида аҳоли жон бошига  келадиган реал даромад ва мамлакат олтин-валюта заҳиралари бир неча баробар ошгани олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг амалий самараси эканлигини айтиб ўтиш, келажакда қўйилган улкан мақсадларнинг моҳиятини очиб бериш ва бошқалар.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, “Тасвирий ойина”, Ёзувчилар ва Бастакорлар уюшмалари, Бадиий академия ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда “Истиқлол фарзандлари”, “Келажак бизники, марра бизники!” ёшлар фестивалларини, “Ўзбекистон – умумий уйимиз” республика дўстлик ва маданият фестивалини, “Миллий ғоя – бизнинг ғоя” илмий-амалий анжуманини, каби анъанавий тадбир ва танловларнинг юқори даражада ўтказилишини таъминлаши айтиб ўтилган.

Қарорга кўра, ўтказиладиган байрам тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳамда хайрия маблағлари ҳисобидан; Тошкент шаҳрида республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларига мустақилликнинг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш тавсия этилган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш Бош вазир Ш. Мирзиёев зиммасига юкланган.

Янгиликлар лентаси
0