ТОШКЕНТ, 2 июн – Sputnik. Бугунги кунда меҳнат қилаётган россияликларнинг 75% қонуний даромад эвазига яшайди, Бутун Россия Жамоат фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ) хабарига асосан.
Изланиш натижасига кўра, охирги йил давомида қонуний маош оладиганлар сони 69-75 % доирасида бўлган. Ўрта ёшдан катта бўлган (45-59) одамлар орасида қонуний ойлик оладиганлар сони нисбатан кўрпроқ – 78%, 25-35 ёшлилар орасида эса ушбу кўрсаткич – 69 % ни ташкил қилади.
Фақат “конверт”да, яъни ноқонуний ойлик оладиганлар сони – 10 %ни ташкил қилди. Шу билан бир вақтда кам таъминланганлар орасида ушбу кўрсаткич нисбатан баланд – 19%.
Сўралганларнинг 13% — ярим қонуний ярим ноқонуний ойлик олишади. Ўтган йилда ушбу кўрсаткич 17%ни ташкил қилар эди. Бундай ойлик олиш одатда, ёш мутахассисларга хос.
Ушбу сўров 28-29 май кунлари Россиянинг 46 вилояти ва ўлкаларида ҳамда 9 Федерал округида ўтказилган эди. Сўралганларнинг умумий сони 1600 кишини ташкил қилди. Сўровнинг хатолик коэфиценти -3,5 %.