Россиянинг Су-34 самолёти ИДнинг нефт заводига зарба берди

© Sputnik / Игорь Коваленко / Медиабанкка ўтишСу-34 аэродромга қўнмоқда
Су-34 аэродромга қўнмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳарбийлар хабарига кўра, зарба натижасида нефтни қайта ишлаш ускуналари ишдан чиққан ва заводда катта ёнғин содир бўлган.

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Россиянинг Су-34 самолети Суриянинг Хасеке вилоятида “Ислом давлати”га тегишли бўлган нефт заводини портлатиб юборди, РИА Новости хабарига асосан.

Хабарда айтилишича, зарба корхона ҳудудидаги нефт сақловчи цистерналарга берилган. Ҳарбийлар хабарига кўра, зарба натижасида нефтни қайта ишлаш ускуналари ишдан чиққан ва заводда катта ёнғин содир бўлган.

Эслатиб ўтамиз, нефт контрабандаси тероррчиларнинг асосий фойда манбаси ҳисобланади. Ушбу ноқонуний бизнесда ИДнинг бош ҳамкори Туркиядир.

Бир неча ой олдин RT телеканали Қурдистонда топилган ҳужжатларни эълон қилган эди. Уларга кўра, Анқара ИДдан нафақат нефт сотиб олиш билан шуғулланади, балки жангариларни озиқ-овқат маҳсулотлари, қурол-аслаҳа ва бошқа керакли маҳсулотлар билан таъминлайди.

Ғарб ОАВлари хабарига кўра, ушбу нефт савдосига Туркия президенти Тоййип Эрдўғоннинг оила аъзолари ҳам алоқадор.

Россия Ҳаво-космик кучлари Сурияда ҳарбий операция бошланганидан бери террорчиларнинг нефт “бизнеси”га сезиларли зарар еткизди. Бугунги кунда террорчилар ихтиёрида бир неча кичик нефт қудуқлари қолган холос.

Янгиликлар лентаси
0