ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида, Тошкентнинг Мирзо Улуғбек боғида “Касаба уюшмалар – болаларга” тадбири бўлиб ўтди, Ўзбекистон Касаба уюшмалари кенгаши хабарига асосан.
Байрам тадбирига кам таъминланган оилалар фарзандлари, боқувчисини йўқотган оилалар болалари, болалар уйлари тарбияланувчилари, мактаб-интернатлар ўқувчилари, иқтидорли болалар таклиф қилинди.
Барча болаларга совғалар улашилди. 50ка яқин “Меҳрибонлик” уйлари болаларига ва иқтидорли болаларга ёзги дам олиш лагерларига йўлланма берилди. 500га яқин кам таъминланган оилалар фарзандлари савға тариқасида китоблар ва боғ кўнгилочар аттракционларига бепул чипталар олишди. Бундан ташқари пойтахтнинг имконияти чекланган болалар махсус мактабига замонавий маиший техника топширилди.
Байрамда яна бир неча қизиқари тадбирлар бўлиб ўтди ва болаларга турли совғалар ҳамда ёдгорликлар топширилди. Ушбу каби байрам табирлари республиканинг турли вилоятларида ва Қорақалпоғистон ҳудудида ҳам ўтказилди.