ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари Виктор Евтухов "ТДЛ Текстиль" компаниялар гуруҳига кирувчи “Большая Костромская льняная мануфактура” фабрикасига ташриф буюрди.
Ташриф давомида делегация вакиллари матолар ишлаб чиқариш, корхонани ривожлантириш ва уни хом-ашё билан таъминлаш масалалари билан танишиб чиқишди.
Россия делегациясини Ўзбекистонга сафари олдидан мамалкат енгил саноатини хом-ашё билан таъминлаш ва Ўзбекистондан пахта сотиб олиш ҳажмини ошириш режаларини муҳокама қилишди.
"ТДЛ Текстиль" компанияси – Россиянинг энг йирик пахтани қайта ишловчи корхоналаридан биридир. У йилига Ўзбекистондан 15 минг тонна пахта толаси импорт қилади. Бу Россия умумий пахта импорти ҳажмидан 10% ни ташкил қилади.
Бугунги кунда корхона маҳсулотининг харидорлари “Русский лен”, IKEA, Zara, Himla, Teaspon ва бошқа компаниялардир.