Доллар курси ўсиши бўйича Ўзбекистон тўртинчи ўринда

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишВалюта курсларини кўрсатувчи электрон табло
Валюта курсларини кўрсатувчи электрон табло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу йил бошидан бери 5 МДҲ мамлакатида доллар курси ўсди, ҳамдўстлликнинг қолган мамлакатларда эса - у пасайди.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. 2016 йилнинг январ ойидан бошлаб Ўзбекистонда расмий АҚШ доллари курси 4% га ўсди. Бу МДҲ давлатлари орасида тўртинчи кўрсаткич бўлди, деб хабар бермоқда Nuz.uz сайти.  

Собиқ Иттифоқ давлатлари орасида миллий валютага нисбатан Доллар курсининг ўсиши бўйича биринчи ўринда Тожикистон – 12.5 %, Беларуссия – 6,5 %, Украина – салкам 4,86% ва Молдова 1,78 %.  

Туркманистонда Доллар курси ўзгармаган ва у 3,5 манатни ташкил қилади. Айтиб ўтиш керакки, ушбу давр ичида МДҲнинг бошқа мамлакатларида АҚШ доллари миллий валютага нисбатан арзонлашди.

Янгиликлар лентаси
0