ТОШКЕНТ, 1 июн – Sputnik. Россияда бугундан бошлаб “Узоқ Шарқ гектари” ҳақидаги қонун кучга кирди. Унга кўра, фуқаролар Узоқ Шарқ федерал округида давлатдан бир гектар ерни бепул олиши олиши мумкин, РИА Новости хабари асосида.
Ушбу йилнинг апрел ойида Россия Давлат Думаси фуқароларга Узоқ Шарқ федерал округида давлатдан бир гектар ерни бепул бериш ҳақидаги қонунни қабул қилган эди. Унга кўра Россия фуқаролари Якутия, Камчатск, Приморск, Хабаровск ўлкаларида, Амурск, Магаданск, Сахалин вилоятларида ва Еврейск ва Чукотск автоном вилоятларида давлатдан бир гектар ер олишлари мумкин. Ер олиш ҳуқуқи аввал ушбу вилоятларда доимий яшаётган аҳолига кейин эса, Россиянинг бошқа фуқароларига берилади.
Қонунга кўра ер берилганидан кейин, уч йил ичида уни олган фуқаро ерни қандай ишлатаётгани ҳақида давлатга ҳисобот бериши керак. Агар ер майдони мақсадга мувофиқ ишлатилмаётган бўлса, фуқаро уни давлатга қайтариб беришга мажбур. Агар фуқаро ердан самарали фойдалаётгани аниқланса беш йилдан кейин ер фуқарога узоқ муддатга ижарага ёки хусусий мулк сифатида берилиши мумкин.
Надальнийвосток.рф саҳифасида ушбу ердан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида турли бизнес-планлар бор. Улар орасида камёб ўсимликлар ёки ниҳоллар етиштириш, фермер хўжаликлари ташкил қилиш, овчилк ва бошқа фаолият юриш мисоллари бор.
Қонунга кўра, оиланинг ҳар бир аъзоси учун бир гектар ер олиш мумкин. Ундан ташқари, йирик бизнес ташкил қилиш бирданига бир неча гектар ер олишга жамоа аризаси ҳам бериш мумкин.
Ер ажратиб бериш босқичма-босқич ўтказилади. 2017 йилнинг биринчи февралигача фақат маълум ҳудудда рўйхатдан ўтган россияликлар ер олиши мумкин, ушбу санадан кейин эса – ҳар қандай Россия фуқароси ер олиши мумкин. Дастлабки босқичда ушбу қонун бўйича 650 минг гектар ерни фуқароларга тарқатиш кўзда тутилган.
Узоқ Шарқни ривожлантириш вазирлига маълумотига кўра, Россияликларнинг 9 % “Узоқ Шарқ гектари” қонуни имкониятларини жиддий ўрганишган ва ушбу ҳудудга кўчиб ўтишга таёр.