ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистонда Рамазон ойига таёргарлик ишлари давом этмоқда, деб хабар берди Ўзбекистон Дин ишлари қўмитаси.
Республиканинг барча бўлакларида масжидларни ободонлаштириш ва бўйича ҳашарлар ташкил қилинмоқда.
Ундан ташқари бу йил Ўзбекистондан 650 киши Умра зиёратини амалга оширадилар. Унга таёргарлик кўриш ва борувчилар учун амалий ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Айтиб ўтиш керакки, Мадина ва Макка шаҳарларида зиёратчилар учун қулай ва шинам меҳмонхоналар банд қилинган, 24 нафар шифокор, ошпаз ва гуруҳ бошловчилари уларга туну-кун хизмат кўрсатишга таёр.