ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Юнистрим халқаро тўлов тизими маълумотига кўра, 2016 йилнинг март ойига қадар бўлган ўтказмалар умумий ҳажми 50 млрд рублни ташкил қилди. Бу ўтган йилга қараганда 7% га кўп.
Бошқа мамлакатларга ўтказлган пуллар ҳажми эса ушбу давр ичида 11%га ўсди.
2015 йилда Россиядан бошқа мамалкатларга ўтказлган маблағнинг умумий ҳажми 1,8 млрд $ ни ташкил қилди. Пул ўтказмалари ҳажми энг кўп ўсган мамлакатлар бу Қирғизистон (+45%), Қозоғистон (+30%) ва Тожикистон (+19%) бўлди. Ўзбекистон ҳақидаги маълумотлар компания томонидан айтиб ўтилмаган.
Чет эл мамалкатлари орасида энг кўп пул ўтказган мамлакатлар бу Чехия, Туркия ва Филлипин бўлди.