ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Бугун Тошкентнинг Ўзэкспомарказ мажмуасида "Uzbekistan Agrotech Expo-2016" ва "Uzbekistan Agromash Ехро-2016" халқаро ихтисослашган савдо-кўргазмалари бошланди, "Жаҳон" ахборот агентлиги хабари асосида.
Кўргазмалар Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларини замонавий агротехник асбоб-ускуналар ва технологиялар билан таништиришган қаратилган. Кўргазмалар 3 июнга қадар давом этади.
Тадбир доирасида республика фермер хўжаликларини ва кичик корхоналарини чет эллик техника ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилари билан учраштиришга қаратилган бир неча ихтисослашган семинарлар ўтказиш режалаштирилган. Ундан ташқари кўргазмада қишлоқ хўжалигининг янги техника ва технологиялари презентациялари бўлиб ўтади.
“Uzbekistan Agrotech Ехро-2016” кўргазмасида дунёнинг 24 мамлакатидан 170 дан қилоқ хўжалиги соҳасида ихтисослашган асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи корхоналар иштирок этмоқда. Қатнашчилар орасида Австрия, Бельгия, Италия, Германия, Франция, Голландия, Жанубий Корея, Туркия, Хитой, Россия ва бошқа мамалкатлари вакиллари бор.