ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Яқин кунларда ҳаво ҳарорати иссиқлиги сақланиб қолиши туфайли, Республика шарқидаги тоғли туманларда сел келиш хавфи пайдо бўлади, дейилган ФВВ сешанба куни смс орқали тарқатган хабарда.
Сел келганда қандай чоралар кўриш кераклиги вазирлик сайтида махсус бўлимда айтиб ўтилган.
“Ўзбекистон об-ҳаво маркази” хабарига кўра атроф ҳароратининг ўсиши ва июнь ойининг бошида кутилаётган ёмғирлар туфайли тоғли ва тоғ олди ҳудудларида қор эриши ва ёмғир сувларининг қўшилиши натижасида сел келиш хавфи сақланиб қолади”, — деб изоҳ берилган хабарда.
ФВВ хабарига кўра, май ойининг ўрталарида республиканинг баъзи ҳудуларида сел оқимлари ва сув босиш ҳолатлари юз берган. Бундан 130 хонадон, транспорт алоқа тизимлари зарар кўрган. 550 киши хавфсиз ҳудудларга кўчирилган.
Май ойининг бошида “Қамчиқ” довонида кўчки оқибатида, довондан ўтаётган автомобилда бўлган 5 киши қурбон бўлган.