Ҳижоб кийган қизларнинг хип-хоп рақси интернтда оммавийлашиб кетди

© YouTubeҲижоб кийган қизлар хип-хоп рақси ижро этди
Ҳижоб кийган қизлар хип-хоп рақси ижро этди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Биз мусулмонлармиз, ваҳимага тушманг” гуруҳи қизларининг хип-хоп рақси интернетда жуда оммавийлашиб кетди. Гуруҳ аъзолари шундай йўл билан бошқа дин ва миллат вакилларига ҳижоб кийган мусулмон аёлларидан қўрқиш керак эмаслигини айтмоқчи бўлишди.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. АҚШнинг Миннесотта штатида ўтказилган “Sage Awards” конкурсида ҳижоб кийган қизлар гуруҳи замонавий хип-хоп рақсини ижро этишди. Ушбу рақс туширилган видеолавҳа интернетда жуда оммавийлашиб кетди Dazed and Confused нашри хабарига асосан.

Ушбу гуруҳ 2011 йилда Амира Сакет номли раққоса томонидан ташкил қилинган.

Раққосалар гуруҳи ўз фаолияти билан жамиятга, бошқа дин ва миллат вакилларига ҳижоб кийган аёллардан қўрқиш керак эмаслигини исботламоқчи бўлишган. Буни намойиш қилиш учун улар ҳижобда замонавий хип-хоп рақсини ижро этишган.

“Мен ҳижоб кийиб юраман, чунки менга бу ёқади. Усиз ҳам мен ўзимни чиройли аёл деб биламан, лекин менга ҳижобсиз юрганимда эркаклар кўпроқ эътибор бериши ёқмайди. Ҳижобда эса — эркаклар менга ҳурмат билан, оддий одамга қарагандек қарашади”, — деди раққосалардан бири.

Қизлар айтишига қараганда уларни рақси – бу жамиятда мавжуд бўлган стереотипларга қарши курашдир.

“Мусулмон дунёсида ва умуман бутун дунёда жабр-ситам кўрган аёллар жуда кўп. Рақснинг яна бир моҳияти – бу бошқа аёлларни ҳам ўз кучларини ва ўз чиройларини кўрсатишга ундаш”, — дейишади гуруҳ раққосалари. 

 

Янгиликлар лентаси
0