Шоир Эркин Воҳидов оламдан ўтди

© uz24.uzЭркин Воҳидов
Эркин Воҳидов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хабарларга кўра, шоир бир неча кун олдин оғир аҳволда 1чи сонли шифохонага ётқизилган эди.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони Эркин Воҳидов 30 май куни 79 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақида шоирнинг яқин қариндошлари хабар беришди.

Эркин Воҳидов 1936 йилда Фағона вилоятининг Олтиариқ туманида ўқитувчи оиласида туғилди. 1960 йилда ТошДУни тугатди. Шундан кейин Эркин Воҳидов “Ёш гвардия” нашриётида редактор ва бош редактор лавозимларида, Ғофур Ғулом номли адабиёт ва санъат нашриёти директори лавоимида ва “Ёшлик” журналида редактор лавозимларида ишлади. 1990 йиллардан бошлаб шоир ижтимоий фаолият билан шуғулланиб келди.

 

Эркин Воҳидов «Тонг нафаси» (1961), «Қўшиқларим сизга» (1962), «Юрак ва ақл» (1963), «Менинг юлдузим» (1964), «Муҳаббат» (1976), «Тирик сайёралар» (1978), «Руҳлар исёни» (1979), «Шарқий қирғоқ» (1982), «Келажакка мактуб» (1983), «Бедорлик» (1985), «Куй авжида узилмасин тор» (1991), «Яхшидир аччиқ ҳақиқат» (1992) каби асарлар муаллифи. 1969 йилда ёзилган «Олтин девор» эса — ўзбек драматургиясининг машҳур асарларидан бирига айланди.

Эркин Воҳидов ижодий фаолият билан бир қаторда дунё адабиётининг ноёб намуналарини ўзбек тилига таржима қилиш билан ҳам шуғулланди. Шоир Есенин, Гамзатов, Эминс каби шоирларнинг шеърларини ҳамда Гётенинг “Фауст” асарини ўзбек тилига таржима қилди.  

Эркин Воҳидов фаолиятининг асосий мавзуларидан бири бу — Ватанга муҳаббат мавзуси бўлди. Шоирнинг “Ўзбегим” қасидасининг ҳар бир сўзи ватанга меҳр ва муҳаббат билан тўлган.

 

Янгиликлар лентаси
0